
Basalt компанияси ҳамкорлигида аниқлаймиз.
Базальт арматура ўзи нима?
Бу ўзини бутун дунёда юқори сифатли маҳсулот сифатида кўрсата олган инновацион қурилиш материали. Бу темир арматуранинг аналоги. Ушбу материалнинг 80 фоизи космик ва ҳарбий саноатда, кемасозлик ва самолётсозликда қўлланадиган ровинг деб номланувчи узлуксиз базальт толадан иборат. Базальт арматура темир арматурага қараганда 30-50 фоизга арзон ва 10 марта енгил бўлиб, бу унинг транспортировкасига кетадиган харажатларни қисқартириш имконини беради. Базальт арматура зангламайди, демак, унинг техник хусусиятлари бутун фойдаланиш даврида сақланиб қолади.
Базальт арматура қай даражада узоқ хизмат қилади?
Базальт арматуранинг прогноз қилинаётган хизмат муддати 50-80 йилни ташкил этади. Базальт арматуранинг узоқ хизмат қилиш параметри унинг мустаҳкамлиги туфайли темир арматураникига қараганда юқори. Айнан шунинг учун базальт арматура Цельсий бўйича -70 дан +100 даражагачани ташкил қиладиган ишчи ҳароратларнинг кенг диапазонига бардош беради. Унинг оловга чидамлилиги Цельсий бўйича 300 даражагачани ташкил қилади.
Базальт арматура ўзидан токсик моддаларни чиқарадими?
Йўқ, базальт арматура экологик тоза, у токсик моддаларни ажратмайди. Шунингдек у иссиқликни яхши сақлайди, сезгирлик даражаси юқори бўлган, шу жумладан тиббий ускуналарнинг ишлашига халақит бермайди. Базальт арматура қўлланган биноларда мобил алоқа сигнали яхшироқ ўтади.
Базальт арматура қандай бирлаштирилади ва транспортировка қилинади?
Базальт арматурани пайвандлаш шарт эмас. У пластик хомутлар ёрдамида ёки оддий тўқиладиган сим билан маҳкамланади, бу иншоотнинг зилзилаларга чидамлилигини оширади. Базальт арматурани монтаж қилиш учун бесўнақай ва қиммат қурилиш техникасидан фойдаланиш зарурати йўқ. Диаметри 12 мм гача бўлган арматурани ташиш осон, у букилувчан бўлиб, рулонларга ўралади. Диаметри 14 мм ва ундан катта бўлган базальт арматура ҳолатида симларнинг узунлиги буюртмачининг ихтиёрига қараб бажарилади.
Нархлар ошмоқда, келажакда базальт арматура нархи ҳам ошадими?
Темир арматурадан фарқли ўлароқ базальт арматуранинг қиймати нархлардаги кескин ўзгаришларга учрамайди.













