Эрдўған Вашингтонга навбатдаги чақириқ билан чиқди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Анқара Вашингтонни «ҳуқуқий йўлга» қайтишга чақиради. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Туркия «халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиққан ҳолда» ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Анқара икки томонлама муносабатларда «АҚШни ҳуқуқий йўлга қайтишга таклиф этади».
Эрдўғаннинг алоҳида таъкидлашича, АҚШнинг америкалик пастор Эндрю Брансонни санкциялар ёрдамида озод этилишига эришиш бўйича саъй-ҳаракатлари қабул қилиб бўлмасдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Анқара Брансоннинг иши фонида АҚШ томонидан келаётган таҳдидларга қарши курашиши ҳақида маълум қилганди.
«Биз ҳуқуққа асосланиб ҳаракат қиламиз, бироқ таҳдидларга келадиган бўлса, энди хафа бўлишмасин. Биз йиқилган жойдан турамиз, менинг халқим оёқда турибди...», - деган Эрдўған.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024