Жаҳон | 16:25 / 15.08.2018
8794
1 дақиқада ўқилади

Туркия суди америкалик пасторни озод қилишдан бош тортди

Фото: AP

Туркия суди америкалик пастор Эндрю Брансонни уй қамоғидан озод қилиш бўйича рад жавоби берди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

Таъкидланишича, суд Брансонни озод қилиниши ва мамлакатдан чиқиб кетиш ҳуқуқига эришишга ҳаракат қилаётган ҳимоя томонининг аризасини қаноатлантирмаган.

Қайд этилишича, аппеляция мамлакат Олий судига юборилади.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қўшма Штатлар адлия ва ички ишлар вазирларининг мамлакатда бўлган барча ҳисоб рақамларини музлатиб қўйиш ҳақида топшириқ берганди. Бундай ҳаракатлар 1 август куни Америка томони туркиялик вазирларга қарши санкциялар жорий этгани билан боғлиқ. Икки давлат ўртасидаги кескин муносабатлар Туркияда ушлаб турилган америкалик пастор иши билан алоқадордир.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркия АҚШнинг қатор товарларига импорт божи миқдорини оширгани хабар берилганди.

Мавзуга оид