Қирғизистон ИИВ туристик милиция ташкил этиш бўйича ишларни бошлаб юборди, деб маълум қилди мамлакат ИИВ матбуот хизмати бошлиғи Бакит Сеитов.
Бўлинма марказий аппаратнинг қисқартирилган штати эвазига ташкил этилади. Туристик милиция бўлинмаси ходимлари барча туристик ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш билан шуғулланади. Бўлинмага ходимларни танлаб олишда уларнинг бир неча тилни билишларига алоҳида эътибор қаратилади.
Сеитовнинг айтишича, бўлинма йил охирига қадар ташкил этилади.















