Жаҳон | 16:31 / 21.08.2018
15723
1 дақиқада ўқилади

Туркияга С-400 қачондан етказиб берилиши маълум қилинди

Фото: Михаил Ходаренок/«Газета.Ru»

Россия 2019 йилда С-400 зенит-ракета мажмуасини Туркияга етказиб бериш бўйича шартномани бажара бошлайди. Бу ҳақда «Рособоронэкспорт» раҳбари Александр Михеев маълум қилди, дея хабар беради РИА «Новости».

«С-400 Туркияга. Шартнома келишилган муддатлар асосида амалга оширилади. 2019 йилда биз шартномани амалга оширишни бошлаймиз», - деди у. 

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россиянинг С-400 ЗРМлари фақатгина омборхоналарда сақланмаслиги, балки керак бўлганда ишлатилиши ҳақида маълум қилганди.

Бундан ташқари, Туркия ҳукумати вакилларининг билдиришича, АҚШ томонидан эҳтимолий санкциялар таҳдидига қарамасдан, улар комплексларга оид келишувдан воз кечмайди.

Ўз навбатида, Вашингтондан билдиришларича, Туркиянинг С-400’ни сотиб олиши «Туркия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатларга зарба беради».

 

Мавзуга оид