Жамият | 18:08 / 30.08.2018
9205
2 дақиқада ўқилади

Наманганда депутат ташаббуси билан бекатларда китоб жавонлари ўрнатилмоқда

Инсоннинг дўстларидан бири китоб ҳисобланади. Уни мутолаа қилишнинг фойдали жиҳатлари кўп. Замонамиз олимлари буни исботлашган. Буюк Британиянинг Сассекс университети тадқиқотчилари асабларни тинчлантириш учун энг фойдали иш - китоб мутолаа қилиш эканлигини айтишган. Мутолаа қалбни юмшатади, мия фаолиятини яхшилайди. Юқори даражадаги ақлий салоҳият инсоннинг ташқи кўринишини ҳам гўзаллаштиради. Ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат қура олиш ва ўз билимини намойиш этиш суҳбатдошининг меҳрини қозонишга ёрдам беради.

Шуларни англаган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам китоб мутолааси тарғиботи бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳатто мамлакат президентининг 2017 йил 13 сентябрь куни ПҚ-3271 сонли «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ҳам қабул қилинди.

Мазкур сиёсатни англаган ҳолда, Наманган вилоятида ҳам депутат ва тадбиркор Маъруфжон Мўминов инсонларни китобга қизиқтириш бўйича ўзининг янгича қарашини жорий қилди. 

«Наманган китоб олами» МЧЖ раҳбари ва «Маърифат китоб олами» ҳайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси бўлган Маъруфжон Мўминов билан суҳбатлашдик. У кишининг ташаббуси билан бекатларга қўйилаётган китоб жавонлари ҳақида маълумотлар йиғдик. Ташаббускор депутат бу ишларни қилишдан асосий мақсади нима эканлиги, ғоя қандай пайдо бўлгани, келгуси режалари ва бошқа берилган бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди.

Мавзуга оид