Ўзбекистон | 18:46 / 01.09.2018
130611
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов: «Бугун ҳаётимдаги қийинчиликлар, армонлар, умидлар юзага чиқяпти»

31 август куни мамлакат тарихида биринчи марта чет элликларга Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтгани хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг «USM Holding» акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмоновга «Эл-юрт ҳурмати» орденини топширди. Шундан сўнг Алишер Усмонов нутқ билан чиқиш қилди:

«Албатта, бугунги кун менинг ҳаётимда жуда ҳам улуғ ва ҳаяжонли бўлади. Чунки Ватан раҳбари бугун мени мана шундай юксак нишон билан тақдирлади. Қайси сўз билан ўз миннатдорчилигингни билдиришинг мумкин — мен бу сўзни топишга ожизман.

Ўқинг: «Ўзбек эканлигимдан фахрланаман»: Алишер Усмоновнинг бизнес қоидалари

Бугун менинг ҳаётимдаги шунча қийинчиликлар, армонлар, умидлар юзага чиқяпти. Ва фақат менинг ҳаётимдаги эмас, балки бутун ўзбек халқининг умиди бугун сизнинг қўлингизга топширилган. Албатта, ҳар бир ўзбек ўғлининг бугунги мажбурияти — қўлидан келганча, қўлидан келишидан ҳам кўпроқ ёнингизда бўлиш.

Албатта, бу йўл жуда ҳам қийин ва осонликни ҳеч ким бизга бермайди. Ишончим комилки, бутун халқ шундай раҳбар бошчилигида албатта режаларига етади. Мен ўзим учун, мана шу режаларга етишиш учун қилинган ҳар бир ҳаракатимни ҳаётимнинг мазмуни деб билмоқчиман.

Сизга яна бир бор катта миннатдорчилик, ўзингизга сиҳат-саломатлик, куч, халқимизга тинчлик, фаровон ҳаёт ва, албатта, иқтисодий бойлик тилайман», - дейди Алишер Усмонов.

Мавзуга оид