Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Ўтинга ўхшаб ташлаб кетилган китоблар
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ота-оналар фарзандлари учун сотиб оладиган китобларни ўтинни ташлаб кетгандай қилиб ташлаб кетишди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида маълум қилинган.
Фотосуратни қолдирган фойдаланувчининг маълум қилишича, бу воқеа пойтахтдаги 210-сонли ўрта мактабда юз берган. Унда дарсликлар, турли китобларни юк машинасидан худди ўтинни ташлаб кетгандай қилиб ташлашган.

«Наҳотки шу даражагача етиб келган бўлсак?
Майли директор ёки ўқитувчиларнинг «ақли» етмади ва индашмади бунга, ҳеч бўлмаса ҳайдовчи шофёр акамиз шу нарсани қилишга рози бўлмасалар бўларди...
МАЪНАВИЯТ... МАЪНАВИЯТ деб бақиришни биламиз оммага чиқиб, мана Маънавият қаердан бошланади...
Директор ёки ўқитувчида, мактабда ҳали ривожланмаган МАЪНАВИЯТ, кўчада ўзидан ўзи пайдо бўлсинми?!
Шерзод Шерматов бу бемаънилик беэътибор қолиб кетмасин ИЛТИМОС!» - деб ёзган фойдаланувчи.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти ушбу ҳолатдан дарғазаб бўлишган.
«Савол, машинага қандай юклашган экан китобларни?» - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
«Мактабда аёллар бўлса, ёрдамлашадиган мард ЭРКАКни қаердан топишади», - деб ёзади бошқа бир фойдаланувчи.
«Янгича кутубхонами дебман», - дея фикр қолдирган фойдаланувчилардан бири.
«Афсус... Маънавиятнинг буюк чўққисига етиб келибмиз. Нимани хор қилсак шунга зор бўламиз. Билимга зор бўлишимиз бу аниқ...», - дейди яна бир фойдаланувчи.
Мавзуга оид
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026