Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ТИВ аҳоли билан боғлиқ «фалокатли» ҳолат ҳақида маълум қилди
Украинанинг ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг маълум қилишича, ҳар йили мамлакатдан бир миллионга яқин украиналиклар чиқиб кетмоқда. Бу ҳақда у ICTV телеканали эфирида айтиб ўтди.
«Бизда ҳақиқатдан фалокатли вазият - ҳар йили тахминан бир миллионга яқин украиналиклар мамлакат тарк этмоқда», - дея айтиб ўтди Климкин.
Шу билан бирга, вазирнинг сўзларига кўра, ушбу тенденция яқин вақт ичида сақланиб қолади. Шунингдек, Климкиннинг таъкидлашича, фақатгина Польшада 1,4 млн украиналик истиқомат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Климкин Украина ҳудудида НАТО базалари жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берганди.
Унинг маълум қилишича, Украина НАТО ва Европа иттифоқига аъзо бўлишидан олдин Конституцияни ўзгартиради. Унинг сўзларига кўра, конституциявий тузатишларда мамлакат ҳудудида ҳарбий базаларни жойлаштириш масаласи «белгилаб берилади».
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026