Хоразмда кузатув камералари орқали қайд қилинган қоидабузарликлар учун жавобгарликка тортиш йўлга қўйилди
Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари марказидаги чорраҳаларида кузатув камералари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликка тортиш йўлга қўйилди.
Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Шу йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб, Урганч шаҳри ва туман марказларидаги чорраҳаларда кузатув камералари орқали қайд қилинган қоидабузарликлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш йўлга қўйилди.
Бунда чорраҳалардаги вазиятни онлайн тарзда кузатиб ўтирадиган масъул ходимлар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасини бузган ҳайдовчи тўғрисида зудлик билан шу яқин орадаги инспекторга хабар жўнатади. Ўз навбатида, у транспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиради. Агар бунинг имкони бўлмаса, қоидабузарлик тўғрисидаги баённома транспорт воситаси эгасининг почта манзилига юборилади.
Режага кўра, Урганч шаҳри ва туманлар марказидаги чорраҳаларда 100% қамров билан кузатув камералари ўрнатилади. Бу чора-тадбирлар йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериши кутилмоқда» - деди Хоразм вилояти ИИБ матбуот котиби Зокир Исмоилов.
Мавзуга оид
18:41 / 28.08.2023
Хоразм вилояти ЙҲХ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
23:30 / 16.08.2023
Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
17:43 / 10.05.2022
Ўзбекистонда 2022 йил биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ҳамда камералар ишга туширилди (рўйхат)
15:20 / 10.02.2019