2018 йилнинг 7 сентябр куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи А.А. маст ҳолда ўзаро жанжал сабаб таниши С.Х.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Рўй берган воқеа натижасида С.Х. касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
















