Ўзбекистон | 12:40 / 11.09.2018
35971
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Ўзбекистонга келмоқда

Фото: AP

АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Браунбэк 10-19 сентябрь кунлари давомида Украина, Польша ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистонда элчи диний эркинлик соҳасидаги сўнгги ислоҳотларни муҳокама қилиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади.

Шунингдек, элчи Twitter’даги ўз саҳифасида режалаштирилаётган ташрифи ҳақида маълумот берди.

 

Мавзуга оид