Жаҳон | 17:50 / 11.09.2018
7535
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчисини орден билан тақдирлади

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Президент Нурсултон Назарбоев АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Кролни дипломатик миссияси якунланиши туфайли ІІ даражали «Достиқ» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дипломат «АҚШ ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун» мукофотланди. Назарбоев дипломат икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшганини қайд этиб ўтди.

Ўз навбатида, Крол Қозоғистон президентига ўз дипломатик миссиясига берилган баҳо учун миннатдорлик билдирди ҳамда Қозоғистондаги иш унинг учун катта масъулият ва шараф бўлганини таъкидлади. Шунингдек, элчи ўз фаолияти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига умид билдирди.

Элчи Жорж Крол маслаҳатчи-вакил рангидаги, дипломатик хизматнинг олий мартабали дипломати саналади. Бундан олдин у АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида уч ярим йил ишлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид