"Электрон соҳадаги жиноятлар, яъни жамоатчилик тартибини бузувчи, ахлоқ-одоб ёки диний қадриятларга зид бўлган материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки уларни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқатган кимсалар учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 3 миллион риал (800 минг доллар)гача жарима ёки шу жазолардан бири кўзда тутилган", - дейилади прокуратура хабарида.
Сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ҳукумати аёлларга ижтимоий ҳаётда фаолроқ иштирок этишга изн бериб, электрон жиноятлар учун жазоларни кучайтирмоқда.











