Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод тумани ҳокими катта миқдордаги пора билан қўлга олинди
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, махсус тадбир Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган. Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилган.
Пора билан ушланган воқеа иштирокчилари бир неча киши экани айтилмоқда.
Бахтиёр Абдусаматов 1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган.
Турли йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаган.
У 2017 йилнинг 11 апрель кунида президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор чоғида ҳайфсан олган, бир ҳафта ўтиб, туман ҳокимлигига туширилганди.
Мавзуга оид
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
14:42 / 25.02.2026
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 11 йилга қамалди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
14:03 / 19.02.2026