Армия қўл жанги халқаро мусобақаси: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 1-ўринни қўлга киритди
12 сентябрь куни Тошкентдаги «Универсал» спорт мажмуида МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги армия қўл жанги чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтди. 7 вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган ушбу мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларнинг 6 нафари финалга қадар етиб борди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
60 килограммгача бўлган вазнли қўл жанги усталари ўртасида кечган финал баҳсларида ўзбекистонлик сержант Шаҳбоз Турсунов қозоғистонлик спортчи Аркот Баяхметовни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
-75 кг вазнлилар ўртасида кечган муросасиз курашда ҳам ўзбекистонлик спортчи — сержант Жаҳонгир Жумаев россиялик рақиби Сергей Кузнецовдан қўли баланд келди.
-80 кг вазн тоифасидаги ҳарбий спортчилар ўртасида кечган жангда россиялик лейтенант Зорикто Галсанов ўзбекистонлик шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Ғиёс Позиловга қарши оғритувчи усул қўллаб шоҳсупадан жой олган бўлса, -85 кг вазн тоифаси учун кечган финал жангида Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академияси курсанти Бекзод Нурматов россиялик спортчи Шараф Давлатмуродовга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва яна бир олтин медални мамлакатимиз терма жамоасига олиб келди.
-90 кг вазн тоифасида ғолиблик учун кечган якуний босқичда россиялик Анатолий Токов ҳамда қозоғистонлик Артём Рогалский ўзаро курашди. Натижада россиялик спортчининг қўли баланд келиб, ғолибликка эришди.
Шундай қилиб, 2 кун давом этган армия қўл жанги халқаро чемпионатида ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Россия вакилларига насиб этган бўлса, 3-ўринга қирғизистонлик ҳарбий спортчилар эришди.
Чемпионат ғолиб ва совриндорлари кубок, диплом, медаллар билан тақдирланди. Шунингдек, энг фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг алоҳида номинациялари бўйича мукофотланди. МДҲ давлатларидан келган вакилларга Ўзбекистон Мудофаа вазирининг эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда биринчи маротаба ўтказилган армия қўл жанги мусобақасида Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон Республикаларининг шарқ яккакурашлари усталари иштирок этди.
Чемпионат дастурига мувофиқ, Ўзбекистонга келган меҳмонлар учун пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар уюштирилди.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024