ФИФА мутасаддилари ушбу таклифни маъқулласа, клублар энг кўпи билан 8 футболчини ижарага беришлари мумкин бўлади. Шунингдек, бир жамоа иккинчисига 4 нафардан ортиқ ўйинчисини ижарага бериши ҳам тақиқланиши мумкин. Бунда клубларнинг 21 ёшга тўлмаган ўз тарбияланувчилари истисно саналади.

Манба маълумотига кўра, ушбу тартиб жорий этилган тақдирда у айниқса «Челси» ва «Ювентус» клубларига дахлдор бўлади. Жорий мавсумда Лондон клубининг 40 нафар ўйинчиси ижара ҳуқуқи асосида бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилмоқда. Туринликлар эса 26 аъзосини ижарага қўйиб юборган.