Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсияни ҳисоб-китоб қилишда энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгариши мумкин
Фото: KUN.UZ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида ижтимоий адолат ва самарадорликни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:
2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилиши ҳисобидан ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш учун маблағларни ажратилишини;
2019 йил 1 январдан барча пенсия миқдорлари пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
15:21 / 14.02.2026
“Пенсиянгиз кейинги ойдан оширилади” – бу ёлғон!
12:04 / 21.01.2026
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш осонлашди
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
21:02 / 29.12.2025