Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича хизматлар билимни баҳолаш марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган хорижий давлатларда тасдиқланган ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касбий стандартлар ва малака талаблари асосида кўрсатилади.

Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш якунлари бўйича талабгорга билимга эгалиги тўғрисида сертификат берилади ва у талабгорни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.

Билимни баҳолаш марказлари ўзлари томонидан бериладиган билимга эгалик тўғрисидаги сертификатлар фуқаролар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган хорижий давлатларда тан олиниши учун малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш ваколатига эга органлар ёки тегишли хорижий давлатларнинг иш берувчилари билан ҳамкорлик битимлари тузади.

Аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгаш тақдимномасига биноан ваколатли орган томонидан қабул қилинади, унинг таркиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ва оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорини сўров ўтказиш йўли билан расмийлаштириш мумкин.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг мажлисларига Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорлари тавсия хусусиятига эга.

Аккредитацияга даъво қилувчи ариза берувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиши;

штатида (ўриндошлик бўйича йўл қўйилади) олий маълумотли ва ариза берувчи малака, билим ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган йўналишларнинг ҳар бири бўйича олий таълим муассасасини битиргандан кейин камида 3 йиллик амалий иш стажига (шу жумладан ўриндошлик бўйича) эга бўлган камида бир нафар ходимнинг бўлиши;