Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси таркибида тўртта штат бирлигидан иборат профессионал ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш бўлими ташкил этилади.
Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Шунга мос равишда вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бухгалтерлар ва аудиторлар жамоат бирлашмаларини Молия вазирлигида аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятини лицензиялашни бекор қилган ҳолда аудиторлик ташкилотларининг аккредитациядан ўтган жамоат бирлашмаларига мажбурий аъзолигини белгилаш бўйича таклифларни киритади.
















