Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори билан Жамшид Қўчқоровга аудиторлик фаолиятини ривожлантириш бўйича вазифалар юкланди
Фото: Халқаро Пресс-клуб
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А.Қўчқоров аудиторлик фаолиятини ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга оширишни таъминлайди:
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро стандартлар асосида, аудиторлик хизматлари сифатини оширишга ва ишбилармонлар ҳамжамиятининг аудиторлик ташкилотлари иши натижаларига ишончини қўллаб-қувватлашга қаратилган аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш;
ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш, хусусан, профессионал жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлигини таъминлаш;
аудиторлик ташкилотларининг халқаро аудиторлик тармоқларига жалб этилганлик даражасини ошириш, шу жумладан, аудиторлик ташкилотларини, аудиторларни аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш масалаларида фаол услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг халқаро аудит стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ушбу стандартларни қўллаш соҳасида жаҳоннинг илғор тажрибасини оммалаштириш бўйича фаолиятини фаоллаштириш.
Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (В.Пак), Адлия вазирлиги (Н.Жўраев), Иқтисодиёт вазирлиги (М.Мирзаев), Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Тошкент молия институти (У.Азизов) ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари раҳбарлари зиммасига Чора-тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юкланди.
Мавзуга оид
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025
Қатағон қурбонлари меросини тарғиб этиш бўйича дастур тасдиқланди
19:07 / 02.11.2025