Жаҳон | 15:52 / 21.09.2018
28960
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Меркель Мэйни очиқчасига ҳақорат қилди

Германия канцлери Ангела Меркель Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни ошкора ҳақоратлаб, унинг қўлини сиқишдан бош тортди. Бу ҳақда Daily Express хабар бермоқда.

Ҳодиса 20 сентябрь, пайшанба куни Зальцбургдаги Европа иттифоқи давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида юз берган. Нашрнинг таъкидлашича, Мэй Меркель яқинлашган пайтда Европа етакчилари гуруҳи билан бирга турган. Бош вазир жилмайиб, Меркелга қўл узатган, бироқ у буни эътиборсиз қолдирди ва Литва президенти Дале Грибаускайтенинг ёнига яқинлашган.

«Би-би-си» сиёсий муҳаррири Ника Ваттанинг сўзларига кўра, Меркель бундан аввал шахсий суҳбат давомида бош вазирга Буюк Британия Brexit бўйича музокараларда «озгина сабр қилиши» кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ евроскептиклар Мэйнинг Brexit бўйича режасини бойкот қилишмоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид