АҚШ ҳукумати грин-карта бериш жараёнини қатъийлаштирмоқчи
АҚШ ҳукумати хорижликларга грин-карта ва виза бериш жараёнини мураккаблаштирмоқчи. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатган.
Унга кўра, АҚШ ҳукуматидан ижтимоий ёрдам олган, хусусан, озиқ-овқат, дори-дармон, ижтимоий турар жой ва вақтинчалик бошқа ёрдам олган муҳожирларнинг грин-карта сўраб берган аризалари рад этилади. Агар АҚШ расмийлари «бу муҳожир бундан кейин ҳам ҳукуматнинг ёрдами билан яшашни мақсад қилган», деган хулосага келса, бу ҳолатда ҳам грин-карта берилмайди.
Алоҳида ҳолатларда фуқароликка даъвогардан 10 минг долларгача бўлган миқдордаги маблағни депозит қилиш сўралиши мумкин. Бу орқали ҳукумат даъвогар шахс кейинчалик ўзини ўзи таъминлай олишига кафолат олмоқчи.
Трамп администрацияси бу ўзгаришлар АҚШга келиш истагидаги муҳожирлар сони қисқариши ва ўз-ўзидан, республикачиларнинг оралиқ сайловлардаги «имкониятларини ошириши»га умид билдирган.
Ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен ушбу қонун лойиҳаси мамлакатга келаётган муҳожирлар америкалик солиқ тўловчилар елкасига юк бўлиб тушмаслиги учун ҳам зарурлигини айтмоқда. Ушбу лойиҳани танқид қилаётганлар эса, аввало, муҳожирларнинг болалари тиббий ёрдам ва озиқ-овқатлардан мосуво бўлишидан хавотирда.
Трамп аввалбошдан муҳожирларга қарши сиёсат олиб бормоқда. Президент мамлакатга ҳар йили минглаб муҳожирларни қонуний йўл билан олиб келадиган «Грин-карта» лотереясидан воз кечиш тарафдори ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:38 / 23.04.2020
Трамп АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолади
16:15 / 26.09.2019
Грин-карта ўйнаш учун қизил паспорт олиш шартми? АҚШ консули батафсил изоҳ берди
14:20 / 22.09.2019
Грин-карта учун ариза топшириш муддати эълон қилинди. Энди талабгорларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт
11:06 / 13.08.2019