Жаҳон | 10:15 / 24.09.2018
7547
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг Эрон президенти билан учрашиши мумкинлиги маълум қилинди  

Фото: REUTERS

АҚШ бош котиби Майк Помпео АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси доирасида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиши мумкинлигини айтди. 

Унинг айтишича, Трамп мулоқот амалий характерга эга бўлса, унга тайёрлигини билдирган.

“Президент бу борадаги фикрини жўнгина тушунтирди. Агар Эрон билан музокаралар амалий бўлса, президент уни ўтказишга тайёр”, деб айтган Помпео Fox News телеканалига берган интервьюсида.  

Шу билан бирга Помпео бугунги кунда Трампнинг Нью-Йоркда Руҳоний билан учрашиши режаси бор-йўқлигидан бехабарлигини таъкидлаб ўтган.

Помпео, шунингдек, Трамп Эронда биринчи рақамли инсон ҳисобланувчи, мамлакатнинг диний етакчиси оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан учрашиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

БМТ Бош ассамблеяси 73-сессияси ўз ишини Нью-Йоркда 24 сентябрда бошлайди. 

Мавзуга оид