Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Департамент ходимига пора берган ДСЭНМ бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: KUN.UZ
Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Сайхунобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда, Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими инспектори А.Р.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда туман ДСЭНМ бош шифокори Б.Д., ДСЭНМ фаолияти бўйича ўтказилган текширишда аниқланган камчиликларни далолатномада кўрсатмаслик эвазига бўлим инспектори А.Р.га 200 АҚШ доллари пора сифатида таклиф қилиб, 200 АҚШ долларини А.Р.нинг хизмат хонасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ прокуратура ходимига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025