Самолётда жанжал кўтарган Қирғизистон вазир ўринбосари билан боғлиқ воқеа янгича тус олди
Қирғизистон ТИВ мамлакатнинг Кореядаги элчиси Қиличбек Султонни дипломатик ахлоқ меъёрларини бузишда айблади. Элчи Сеулда юқори мансабли қирғизистонлик амалдорнинг самолётда жанжал кўтаргани тафсилотларини оммага эълон қилган, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Аввалроқ ОАВ Қирғизистон меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Зууракан Каденова “Эйр Астана” авиакомпаниясининг Сеул-Олмаота йўналиши бўйича парвоз қилиши керак бўлган самолётда жанжал чиқаргани ҳақида хабар берганди. Гувоҳларнинг таъкидлашича, юқори лавозимли амалдор борт кузатувчилар билан жанжаллашиб, уларга дипломатик паспортини кўрсатган. Оқибатда экипаж сардори аёлни рейсдан олишга қарор қилган. Ўша куниёқ мамлакат бош вазири Каденовани лавозимидан озод қилганди.
Душанба куни Қирғизистоннинг Кореядаги элчиси Қиличбек Султон Бишкекда матбуот анжумани ўтказиб, вазир ўринбосари билан боғлиқ воқеа тафсилотларини маълум қилди. У Қирғизистон президенти маъмуриятидан қўнғироқ қилишиб мазкур воқеа ҳақида гапирмасликни талаб қилишганини айтган. Шунингдек Қиличбек Султон ТИВ раҳбарияти ва Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ходимлари 2015-2016 йилларда қатор қонунбузилишларга йўл қўйишганини маълум қилган.
Қирғизистон ТИВ Қиличбек Султон "яна бир бор давлат хизматчиларининг ўзини тутиш тартибини назорат қилувчи қонунчилик меъёрларини ва дипломатик ахлоқ меъёрларини бузганини таъкидлади. Вазирлик шунингдек, элчининг ўзи хизмат вазифасида қонунчиликни бузгани ҳақида маълумотлар борлигини, улар текшириб чиқилиб тегишли органларга топширилишини билдирди.
Элчининг ўзи президент Сооронбай Жээнбеков фуқароларни коррупция ҳақида очиқ гапиришга чақирганини, шунинг учун мамлакат ташқи ишлар маҳкамасидаги қонун бузилишлари ҳақида очиқчасига гапирганини айтди ва президент уни қўллаб-қувватлашига умид билдирди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
17:21 / 06.11.2024