Жаҳон | 08:15 / 27.09.2018
19677
1 дақиқада ўқилади

Порошенко БМТда Россиянинг ниятини маълум қилди

Фото: UN Photo/Cia Pak

Украина президенти Пётр Порошенко БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаб, Россияда Азов денгизини «эгаллаб олиш» истаги борлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Украина янгиликлари» хабар бермоқда.

Шу муносабат билан Украина президенти Москвага қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.

Шунингдек, Порошенконинг маълум қилишича, Россия Қрим кўприги қурилгандан сўнг, Керч бўғози орқали «халқаро навигация эркинлигини мунтазам равишда бузишни бошлади». Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар «ноқонуний» бўлиб, улар тўхтатилиши керак.

«Улар санкциялар сиёсати ва бошқа аниқ мақсадли чора-тадбирлар кучайтирилишини ўз ичига олган қатъий жавобга тўқнаш келишлари лозим», - дея хулоса қилди Порошенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Азов денгизи яқинида ҳарбий машқлар ўтказганди

Мавзуга оид