Трамп БМТдаги нутқи вақтидаги кулгига изоҳ берди
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси очилишидаги нутқи вақтида иштирокчилар унинг устидан кулишмаганини айтди.
Трамп 73-сессиясидаги нутқини унинг Оқ уйга келиши билан АҚШдаги ишлар юришиб кетгани ҳақидаги сўзлар билан бошлаган. У икки йил ичида ундан аввалги президентлар эришганидан кўпроққа эриша олганини айтган. Унинг бу сўзларидан кейин залда кулги кўтарилган.
“Бундай муносабатни кутмагандим, бироқ ҳаммаси рисоладагидек”, деб бироз хижолат тортган ҳолда айтган Трамп ва ўз нутқини давом эттирган.
“Улар менинг устимдан эмас, балки мен билан бирга кулишди. Бу менинг устимдан кулиш бўлмади”, деб изоҳ берган вазиятга Трамп, бироқ нима учун бундай ўйлашини айтмаган.
“Мен аксарият қисми бошқа давлатлар ёки БМТдан бўлган юқори даражадаги профессионал одамлар гуруҳи олдида нутқ сўзладим. Олқишлар, қарсакбозликлар, табассумларни унча хуш кўрмайдиган одамлар олдида. Мен бироз шовқинни эшитиб “Давлатимиз ҳар қачонгидан кучлироқ” деб айтдим. Ва бу айнан шундайдир. Мен яна шовқин эшитдим ва “Бу ҳақиқатдир” деб қўшимча қилдим. Шундан кейин кулги овози эшитилди. Мен бундай бўлишини кутмаганимни айтдим”, деб қўшимча қилган Трамп.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024