Жаҳон | 11:59 / 27.09.2018
6643
1 дақиқада ўқилади

Трамп Канада бош вазири билан нега учрашишдан бош тортгани айтилди

Фото: AFP

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг айтишича, БМТ Бош ассамблеяси доирасида Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашишдан бош тортди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, матбуот анжумани вақтида журналистлар Трампга тегишли савол билан мурожаат қилишган. Президент учрашувдан бош тортганини тасдиқлади.

«Ҳа, мен буни қилдим. Чунки тарифлар жуда юқори», - деди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, Трюдо умуман ён босишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко ва Трампнинг бир хил костюмда пайдо бўлиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кулгисига сабаб бўлганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид