Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс қишлоқ хўжалиги ерларига 171 миллион доллар миқдоридаги пулни сарфлади, деб хабар беради Bloomberg агентлиги.
Гейтс Жанубий Вашингтонда 14,5 минг акр ерни харид қилган. Ер билан боғлиқ битимларга ихтисослашган Land Report нашри маълумотларига кўра, бу 2018 йилда АҚШда сотиб олинган энг катта ерга айланди.
Таъкидланишича, битим бир неча воситачилик компаниялари орқали амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маск ва Цукерберг бир кунда 3,5 млрд доллардан айрилгани хабар берилганди.

















