Жаҳон | 16:27 / 01.10.2018
7865
1 дақиқада ўқилади
Хитой АҚШ билан хавфсизлик бўйича учрашувдан бош тортди
Хитой ҳукумати Америка томони билан хавфсизлик бўйича музокараларни бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, учрашувда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ҳамда мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари Жеймс Мэттис иштирок этиши лозим эди.
Манбалар сўзларига кўра, тадбир Хитойда юқори мансабли амалдорлардан бири Хитой-АҚШ муносабатларида кескинликнинг ўсиш салбий натижаларга олиб келмайди, деб айтганидан сўнг бекор қилинган. Учрашув бекор қилинишининг аниқ сабаби ошкор этилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ўзини сайловларга аралашишда айблаган АҚШга тавсия билан чиққанди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024