Жаҳон | 11:57 / 01.10.2018
5460
1 дақиқада ўқилади

КХДР ва Жанубий Корея қуролсизлантирилган ҳудудни миналардан тозалашга киришди

Фото: TASS /Konstantin Leifer

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигидан хабар беришларича, КХДР билан ажратиб турувчи, кенглиги тўрт километрни ташкил этувчи қуролсизлантирилган ҳудудни миналардан тозалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарларга кўра, 1950-1953 йиллардаги Корея уруши йилларида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасад қолдиқларини биргаликда қидириш бўйича икки мамлакат ўртасида энг юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун миналар ва портламай қолган ўқ-дориларни йўқ қилиш ташкиллаштирилган.

Корея Республикаси Мудофаа вазирлигидан таъкидлашларича, қуролсизлантирилган ҳудудда бир неча ўн минглаб миналар жойлаштирилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ КХДР билан муносабатлар қандай шартда яхшиланишини айтганди.

Мавзуга оид