Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ҳукумати истеъфога чиқди
Япония ҳукумати тўлиқ таркибда янги сайланган бош вазир Синдзо Абэ ўзгаришларни амалга ошириши учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар қилмоқда.
Аввалроқ, ҳокимият тепасида бўлган Либерал-демократик партия (ЛДП) аъзолари Синдзо Абэни ўз раиси этиб қайта сайлашганди.
Агентликдан айтишларича, Абэ асосий вазирларни сақлаб қолади ва радикал ўзгаришлардан воз кечиши мумкин. Шу билан бирга, таъкидланишича, 18 нафар вазирдан фақат учдан бир қисми Абэнинг ҳисоб бўйича учинчи ҳукуматида ўз ўрнини сақлаб қолади.
Kyodo’дан қўшимча қилишларича, Япония бош вазири бош вазир ўринбосари ва молия вазири Таро Асони, Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Сугуни ва ташқи ишлар вазири Таро Конони ўз лавозимида олиб қолиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абэ КХДР билан муносабатлар қандай шартда яхшиланишини айтганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026