Америка-Исроил делегацияси Украинага махфий ташриф буюриб, ушбу мамлакатда бўлган С-300 зенит ракета комплексларининг хусусиятларини ўрганган. Бу ҳақда Вьетнамнинг Soha News ахборот портали хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, Украина томони ўзининг ғарбдаги шерикларига С-300 зенит ракета комплекслари жанговар имкониятларини таърифлаб берди, шунингдек, уларни дала майдонида синаш учун тақдим этди. Soha News’дан эслатишларича, муқаддам F-15C Eagle қирувчилари россиялик ҳарбийлар Сурия армиясига С-300 комплексларини етказиб бераётгани ҳақидаги хабарлар фонида Украина ҳудудига келган. Ўшанда самолётлар «Тоза ҳаво-2018» машқларида иштирок этиши хабар берилганди.

Портал муаллифларининг таъкидлашича, Украинага тўртинчи авлоддаги F-15C Eagle 18та қирувчиси, шунингдек, С-300’ни Америка самолётлар ёрдамида синовдан ўтказган исроиллик учувчилар келган. Порталда таъкидланишича, украиналик ҳарбийлар АҚШ ва Исроил экспертларини маҳаллий С-300 Россия Дамашққа етказиб бераётган комплекслардан ҳеч қандай фарқ қилмаслигини билдиришган.

Синовлар натижаларига кўра, исроиллик ҳарбийлар бешинчи авлоддаги F-35 Lightning II қирувчилари Россиянинг С-300’га бемалол қарши туриши мумкин, деган хулосага келишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Independent газетаси Суриянинг С-300 билан мустаҳкамланиши Яқин Шарқдаги ҳарбий ўйинни ўзгартириши ҳақида ёзганди.