Жаҳон | 08:25 / 13.10.2018
14239
1 дақиқада ўқилади

Брансон иши. АҚШ Туркияга оид баёнот берди

Фото: REUTERS/Umit Bektas

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Туркия расмийларини барча қўлга олинган америкалик фуқароларни озод қилишга чақирди. Бу ҳақда у америкалик пастор Эндрю Брансоннинг озодликка чиқарилиши фонида твиттерда ёзган.

«Пастор Брансон ниҳоят оғир синовлардан сўнг Америкадаги уйига қайтади... Умид қиламизки, Туркия ҳукумати бошқа америкалик фуқаролар ва Давлат департаментининг маҳаллий ходимларини ҳам тез орада озод қилади», - деб ёзган Помпео.

Аввалроқ, пастор суд қарорига кўра озодликка чиқарилди, у Қўшма Штатларга учиб кетди. Шу билан бирга, матбуотда ёзилишича, Вашингтон ва Анқара махфий келишувга эришган, унда АҚШнинг Туркияга билан иқтисодий босимни юмшатиши назарда тутилади.

Туркия, Эндрю Брансонни жосуслик ва терроризмда айблаган. 

Мавзуга оид