Жаҳон | 08:14 / 16.10.2018
12300
1 дақиқада ўқилади

Microsoft асосчиларидан бири вафот этди

Фото: Getty Images

Microsoft корпорациясининг ҳамасосчиси Пол Аллен 65 ёшида вафот этди, дея хабар беради CNBC телеканали унинг оиласига таянган ҳолда.

Таъкидланишича, Аллен саратон касаллигидан вафот этган.

Аввалроқ, у Ноходжкин лимфома (НХЛ) касаллигидан даволанаётгани хабар қилинганди. Қайд этилишича, 2009 йилда Аллен касалликнинг ривожланиб кетиши олдини олишга муваффақ бўлган.

Microsoft ҳамасосчисининг синглиси Жуди Аллен сўзларига кўра, акаси «энг ажойиб инсон» бўлган, уни бутун дунёда IT-ишлаб чиқувчи ва хайр-эҳсончи сифатида танишган.

Маълумот учун, 1975 йилда Билл Гейтс ва Аллен Альбукерке шаҳарчасида Micro-soft компаниясига асос солишган. 1976 йилда Нью-Мехико штатининг округ котибиятида янги савдо белгиси рўйхатга олинган - Microsoft.

Forbes журналининг 2015 йилги маълумотларига кўра, Аллен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 51-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 17,5 миллиард долларга баҳоланган.

Мавзуга оид