Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қошиқчи тақдири. ХВЖ раҳбари Саудия Арабистонига боришдан бош тортди
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директори Кристин Лагард Саудия Арабистони ҳукумати мухолиф журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида Саудия Арабистонидаги инвестиция конференциясига боришдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters жамғарма вакилининг баёнотига асосан хабар бермоқда.
«ХВЖ бошқарувчи директорининг Яқин Шарқ минтақасига аввалдан режалаштирилган ташрифи кечиктирилади», - дейилади баёнотда.
13 октябрь, шанба куни, Лагард Индонезиядаги конференцияда Туркия ҳудудидаги Саудия консулхонасида Қошиқчи ўлдирилганига доир ОАВ хабарларидан «даҳшатга тушганини» маълум қилди. Шу билан бирга, ўшанда у Саудиядаги форумга барибир ташриф буюришини ҳам айтганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео саудияликлар Қошиқчининг йўқолишига «алоқадор эмаслиги» ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026