Маросимда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди ва сўзга чиқди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳарбий соҳада ва унда хизмат қилиб келаётганларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, у ҳарбий қисмда қурилиш ишларини олиб борган ташкилотлар рахбарлари ҳамда қуриш ва таъмирлаш ишларида иштирок этганларга миннатдорчилик билдирди. Тадбирда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун вилоят ҳокимлиги номидан 15 та компьютер жамланмаси совға сифатида топширилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Тадбир якунида вилоят мусиқали драма театри режиссёри Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев бошчилигида ҳарбий қисмнинг фойдаланишга топширилган маданият саройида “Таъзим қил” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.

Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири