Жаҳон | 18:58 / 18.10.2018
6612
3 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россия интернет-троллари америкаликларга Brexit ёрдамида таъсир кўрсатишга уринган

Фото: Dado Ruvic/Reuters

Twitter ижтимоий тармоғи томонидан эълон қилинган, «Россия фейк аккаунтлари» контенти архивида кўрсатилишича, Brexit масаласи бўйича овоз бериш куни Буюк Британияда «интернет-троллар» томонидан мамлакатнинг Европа иттифоқидан (ЕИ) чиқиши ғоясини илгари суриш кампанияси юз берган - Atlantic Council таҳлилчилари шундай хулосага келишди, деб ёзмоқда The Times.

Шу тариқа, Россия билан алоқадор бўлган «интернет-троллар» #ReasonsToLeaveEU (#ЕИниТаркэтишСабаблари) ҳэштеги ёрдамида ёлғон ахборот тарқатиш кампаниясини илгари суришган. Таҳлил марказидан маълум қилишларича, ундан 2016 йилда Brexit бўйича референдум кунида 1,1 минг марта ишлатишган. Шу билан бирга, Atlantic Council эксперти Бен Ниммо бу ҳэштегни ижтимоий тармоқда трендга олиб чиқишга қаратилган сохта аккаунтларнинг « мувофиқлаштирилган ҳаракатини» қайд этди.

17 октябрь куни Twitter ижтимоий тармоғи 2013 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда 3 841та сохта аккаунтдан эълон қилинган, ўз ичига 9 миллиондан ортиқ хабарларни қамраб олувчи архивни эълон қилди. Сохта саҳифалар Россиянинг «Интернет тадқиқотлар агентлиги» билан боғланган. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ Эрон билан алоқадор 770та сохта аккаунтга қарашли миллионга яқин хабарларни ошкор этди.

Times’нинг ёзишича, «Россиянинг ёлғон ахборот тарқатиш кампанияси» Буюк Британиядаги террорчилик ҳужумларидан сўнг «исломофобия» мазмунидаги постларни ўз ичига олган.

Atlantic Council’дан тушунтиришларича, Британияга алоқадор йирик тадбирлар бўйича ёлғон ахборот тарқатишга оид Россия кампанияси АҚШ фуқароларининг «қутбланиши»га қаратилган. Мисол учун, Лондон кўприги ва «Манчестер-арена» стадионидаги терактлардан сўнг ўзини ўнглар сифатида кўрсатганлар «мусулмонларни ёмонлашган», Brexit ғояларини илгари сурувчилар эса - глобалчиларга ҳужум қилган, деб ёзади газета.

The Guardian'нинг Вашингтондаги рақамли суд экспертизаси соҳасидаги тадқиқот лабораториясига (DFRLab) асосан таъкидлашича, ҳар икки кампания - ҳам Россияники, ҳам Эронники - америкаликларга қарши қаратилган эди, бироқ уларнинг «оппортунистик» хусусияти зарба бошқаларга келиб тушганини кўрсатди. Вашингтон таҳлил лабораториясидан қайд этишларича, «Россия интернет-тролли» ҳақиқий онлайн фаоллик техникасидан фойдаланган, бу кейинчалик уларни ҳақиқий аккаунтлардан ажратишни қийинлаштирган.

Бироқ, ёлғон маълумот тарқатиш кампанияси твиттер билан чекланмаган, дея ёзади The Guardian. Аввалроқ, газета томонидан ўтказилган текширув Россия фейк аккаунтлари «номаълум муаллифлар» сифатида Британиянинг 100га яқин хабарларида келтирилганини кўрсатганди.

Мавзуга оид