Жаҳон | 14:22 / 20.10.2018
9008
1 дақиқада ўқилади

Украина Азов денгизидаги флотни энг катта қўриқлаш кемаси билан кучайтирди

Фото: Украина Давлат чегара хизмати

Украина Давлат чегара хизматининг Мариуполь денгизни қўриқлаш отрядига қарашли BG-32 «Донбасс» қўриқлаш кемаси Азов денгизи сувларига қайтди. Бу ҳақда «112 Украина» маҳкама вакилларига асосан хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, кемани таъмирлаш ва модернизация қилиш ишларини тегишли тендерда ғолиб чиққан Азов кемасозлик заводи амалга оширди. Шундан сўнг, мутахассислар қисқа муддат ичида кемани текширувдан ўтказишди ва алоҳида тизимлар ҳамда механизмларни таъмирлашди, корпусни бўяшди ва ёқилғи ҳамда балласт цистерналарга хизмат кўрсатишди.

Тегишли ишлар тугаллангандан сўнг, кема сувга туширилди ва синовлардан ўтказилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Азов денгизида Украина ва НАТО машқларига розилик бермаслиги хабар қилинганди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўзларига кўра, Украинанинг Азов денгизида НАТО машқларини ўтказиш бўйича режалари амалга ошиши даргумон.

Мавзуга оид