АҚШ Германия ҳукуматини президент Дональд Трампнинг Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқиш ҳақидаги қароридан хабардор қилди. Бунинг оқибатлари НАТОда муҳокама қилинади, деди ГФР вазирлар маҳкамаси вакили Ульрике Деммер.

"АҚШ президент Дональд Трампнинг Қўшма Штатлар Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқиши ҳақидаги қарори ҳақида хабардор қилди", - деди Деммер.

Унинг сўзларига кўра, ГФР ҳуқумати АҚШнинг ушбу шартномадан чиқишидан таассуфда.

"Энди АҚШ қарорининг оқибатлари НАТО бўйича ҳамкорлар доирасида муҳокама қилинади", - деб маълум қилди Деммер.