Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 02:44 / 31.10.2018
4075
2 дақиқада ўқилади
Иқтисодиёт вазирлигида Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида 38 нафар штат бирлигидан иборат Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази давлат муассасаси ташкил этилмоқда ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
- республикада ишлаб чиқарилаётган товарлар (хизматлар) ва товарлар (хизматлар) тўғрисидаги рўйхатни хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон ахборот порталини яратиш;
- ички ишлаб чиқариш қуввати, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ички бозорда ишлаб чиқарилган ва истеъмол қилинадиган маҳсулот баҳосидаги ўзгаришлар юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш;
- товар бозорларидаги нархларнинг, талаб ва таклифларнинг ўзгариш динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида тегишли таклифлар тайёрлаш;
- тармоқ бозорлар конъюнктурасини республика ва ҳудудлар бўйича ўрганиш асосида уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
23:05 / 20.05.2026
“Ривожланган капитал бозорисиз турмуш даражасини яхшилай олмаймиз” - Иқтисодиёт вазирлиги
14:47 / 15.08.2023
Иқтисодиёт вазирлиги 2022 йилда бюджет тақчиллиги қайси манбалардан қопланганини очиқлади
08:35 / 23.07.2022