Spark ерусти метроси учун қазилган чуқурга тушиб кетди. Бу биринчи ҳолат эмас
30 октябрь куни ижтимоий тармоқда «Spark» автомашинаси чуқурликка тушиб кетгани акс этган сурат тарқалди.
Автомобил Тошкент Ҳалқа йўлида, «Mustang» ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнидаги ерусти метроси учун мўлжалланган чуқурга қулаб тушган.
«Kun.uz» мухбири вазиятни ўрганиш мақсадида воқеа жойида бўлди.
Youtube'да кўриш
Facebook'да кўриш
Ҳайдовчи бу ЙТҲдан жиддий шикастланмаган. 64 ёшли Ибодулла Арақовнинг сўзларига кўра, 30 октябрь куни соат 22:00ларда ёқилғи қуйиш шохобчасига келаётган вақтида ушбу чуқурликка қулаган. У чуқурлик атрофида ҳеч қандай тақиқловчи ёки тўхташ белгиси қўйилмаганини таъкидлади.
Айни вақтда чуқурлик атрофи панжара билан ўраб қўйилган. Ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимларининг айтишича, чуқурлик бир ҳафтадан буён шу аҳволда бўлган, фақат ЙТҲдан кейин, 31 октябрь куни атрофи ўралган.
Ушбу ҳудуддаги қурилиш ишлари «Кўприк қурилиш трести» томонидан олиб борилмоқда. Трест мутасаддиси вазиятга изоҳ беришни истамади ва журналистларнинг бу ҳолатни ёритишга ҳаққи йўқ эканини айтиб ўтди.
Автомобил чуқурликдан чиқариб олинди ва устахонага олиб борилди.
Маълум бўлишича, бундан олдинроқ ҳам, худди шу каби чуқурликка машина тушиб кетган экан. Хўш, бу ЙТҲлар содир бўлишида ким айбдор? Қоронғуда чуқурликни кўрмай, унга тушиб кетган ҳайдовчиларми ёки ҳеч қандай тақиқловчи ёки тўхташ белгилари қўймаган «Кўприк қурилиш трест»ми?
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024