Light | 09:28 / 05.11.2018
26051
1 дақиқада ўқилади

Хорижий тилларни ўрганиш учун энг яхши ёш маълум қилинди

Фото: Getty Images

АҚШнинг Массачусетс технологик университети (MIT) нейро- ва когнитив фанлар маркази мутахассислари хорижий тилларни ўрганишни бошлаш учун энг яхши ёшни маълум қилишди. 

Олимлар турли миллат ва ёшдаги 670 минг кишидан йиғилган ахборотни таҳлил қилиш учун компьютер моделини яратишди. Респондентлар сўровномаларда ёшлари, қанча йилдан бери инглиз тилини ўрганишларини кўрсатишган ҳамда хорижий тилни ўзлаштирганлик бўйича тестлар бажаришган.

Натижада хорижий тилни ўша тилда сўзлашувчилар каби мукаммал эгаллашда энг катта имкониятларга тилни ўрганишни 10 ёшгача бошлаганлар эгалиги аниқланган. 18 ёшдан кейин ҳам тилни тез ўрганишга лаёқат сақланиб қолади, бироқ уни мукаммал эгаллаш анча қийинроқ бўлар экан. 

Мавзуга оид