Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши нималарга олиб келиши мумкинлигини айтди
Фото: Бауыржан Жуасбаев
Жаҳон савдоси соҳасида зиддиятли масалаларни ҳал қилиш учун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонларга Жаҳон савдо ташкилоти шафелиги остида кўп томонлама шаклда музокаралар столига ўтиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда у 13 ноябрь куни Остона клубининг IV йиғилиши давомида айтиб ўтди.
«2020 йилда Остонада ушбу ташкилотнинг вазирлик учрашуви бўлиб ўтади. Бизнинг фикрча, вазиятдан савдо-сармоявий ҳамкорлик учун ягона адолатли қоидаларни ишлаб чиқиш орқали чиқиш мумкин. Шу билан бирга, савдо урушлари муаммосига ечим топишни Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ қилишдан излаш лозим», - деди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, савдо урушларидан бири жаҳон иқтисодиётининг учдан бир қисми, глобал экспортнинг 20 фоизи ва тўғридан-тўғри инвестицияларнинг учдан бир қисми тўғри келувчи АҚШ ҳамда Хитой ўртасида бошланган.
«Бу жаҳон иқтисодиёти ўсишининг пасайишига, натижада, ривожланаётган мамлакатлардаги вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади. Қашшоқлик, ишсизлик - терроризм, миграция ва сепаратизм учун яхши пойдевор. Афғонистондаги ҳолат ҳам шундай, у ерда давом этаётган уруш оғир оқибатларга олиб келди - гиёҳванд моддалар савдоси, терроризм ва экстремизм», - дея маълум қилди президент.
Унинг сўзларига кўра, Осиёда коллектив хавфсизлик ташкилотини ҳам яратиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Ўзбекистоннинг келажаги ва «умумий муаммолар» ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026