Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон янада самарали лазер қуролига эга бўлмоқчи
АҚШ қуролли кучлари бир неча йилдан сўнг янада самарали лазер қуролини қўлга киритади, деб хабар қилмоқда ТАСС Қўшма Штатлар мудофаа вазири ўринбосари Майкл Гриффиннинг баёнотига асосан.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ракета ҳужумидан мудофаа учун мўлжалланган, «космик маконни назорат қилиш қуроли» бўлиши кутилаётган бундай лазерларни яратиш соҳасида ишланмалар олиб боряпти.
Гриффиннинг аниқлик киритишича, АҚШда бундай тизимларнинг яратилиши ҳозирги вақтда ажратилаётганидан кўра 3-4 баробар кўпроқ маблағ талаб қилади.
Бундан ташқари, АҚШ қуролли кучлари эҳтимолий душманнинг электрон қурилмаларини ишдан чиқаришга имкон берувчи ҳарбий техника яратиш учун кучли микротўлқинли нурланишдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон геосиёсий ва иқтисодий манфаатлари туфайли Россиядан С-400’ни сотиб олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:34 / 12.07.2026
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
11:58 / 25.05.2026