Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 давлат С-400’ни сотиб олмоқчи - ОАВ
Фото: Peter Kovalev | TASS via Getty Images
Камида 13 давлат Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуаларини Америка қуроли ўрнига сотиб олмоқчи. Бу ҳақда CNBC телеканали АҚШ разведкасига яқин манбаларга асосланиб хабар берди.
Телеканалдан таъкидлашларича, ушбу давлатлар АҚШ томонидан эҳтимолий санкциялар таҳдидига қарамай, С-400’ни сотиб олишни хоҳламоқда.
Манбалардан бирининг айтишича, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони, Миср, Жазоир, Марокаш ва Вьетнам вакиллари C-400 сотиб олиш бўйича Россия томони билан музокаралар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон геосиёсий ва иқтисодий манфаатлари туфайли С-400’ни сотиб олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
18:31 / 29.05.2026