Путин Трамп билан эришилган келишув ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Парижда америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан Аргентинада бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашиш ҳақида келишиб олган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Буэнос-Айресда учрашишга келишиб олдик, агар бу амалга ошадиган бўлса, биз тайёрмиз», - деди Путин.
Унинг таъкидлашича, Парижда Трамп билан учрашувга тайёр эди, аммо етакчилар «бундай йирик тадбирга халақит беришни исташмади». Бундан ташқари, президентнинг қайд этишича, бу вазиятда «нормал тўлақонли ишни» ташкил этиш мушкулдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кечиктирилиши мумкин экани ҳақида хабар берганди.
Билдирилишича, АҚШ Конгресси йил охиригача Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун улгурмайди, сабаби қонун чиқарувчилар бошқа қонунчилик ташаббусларига эътибор қаратмоқчи.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024