Жамият | 15:10 / 17.11.2018
8288
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда фуқаро тутундан заҳарланиши оқибатида касалхонада вафот этди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Сирдарё тумани “Қуёш” МФЙда яшаган М.У. уйида электр иситиш печини ёқиб, ухлаб қолиши оқибатида печга кўрпа тегиб, ундан чиққан тутундан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у шу ерда вафот этган. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид