Жаҳон | 10:00 / 26.11.2018
22849
1 дақиқада ўқилади

Польша Украина ва Россияни вазминликка чақирди

Фото: РИА Новости

Варшава Украина ва Россияни Азов денгизидаги вазият муносабати билан вазминликка чақиради. Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Бартош Чихоцкий журналистларга маълум қилди.

Аввалроқ, Россия ФХХ Украина ҳарбий-денгиз кучларининг «Бердянск», «Никополь» ва «Яна Капу» кемалари рус чегарасини бузгани, ФХХ чегара хизмати ҳамда Россия Қора денгиз флотининг уларга ҳамроҳлик қилган кемалар ва катерлари қонуний талабларига реакция билдирмагани, зудлик билан тўхтамагани ҳамда хавфли ҳаракат қилгани, шу сабабдан улар ушлангани ҳақида маълумот берганди.

«Ҳозирги вазиятда биз Россия томонидан кемалар қатнови тикланишини кутмоқдамиз, ҳар икки томонни ҳам вазминликка чақирамиз», - деди Чихоцкий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилганини изоҳлаб, сафарбарлик ҳақида гапирганди

Мавзуга оид